“Энг яхши ижтимоий ташаббус” танловининг ғолиблари тақдирланди (фото)

Фото: Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати
Кеча, 4 март куни Олий Мажлис Сенатида “Энг яхши ижтимоий ташаббус” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева очар экан, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга, ташаббусларни амалга оширишга, ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга, ижтимоий шерикликни кучайтиришга алоҳида эътибор берилаётганини ҳамда бу борада кенг имкониятлар яратилганини таъкидлади.
Ушбу танлов юрт тақдирига, жамият ривожига бефарқ бўлмаган ватандошларимизни, раҳбар кадрлар ва ишбилармонларни юзага чиқаришга хизмат қилиши қайд этилди.
Кўрик-танловнинг туман (шаҳар)лар босқичида 3072 нафар, ҳудудий босқичида эса 792 нафар иштирокчи қуйидаги номинациялар бўйича беллашди:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”;
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик”.
Финал босқичида эса мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан юқори натижаларга эришган, жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашда ғолибликни қўлга киритган ҳокимликлар, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирок этдилар.
Ғолибларни аниқлашда Республика комиссияси иштирокчилар ҳужжатларини кўриб чиқиб, беш номинация бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси таъминланганлиги, ижтимоий ташаббус кўрсатилганлиги, фуқаролар билан ишлашда янгича инновацион ёндашувларнинг қўлланилганлиги ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги каби мезонларга эътибор қаратиплди.
Танлов натижаларига кўра “Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи” номинациясида 1-ўринни Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлими, 2-ўринни Бухоро вилояти Вобкент тумани халқ таълими бўлими, 3-ўринни Тошкент вилояти Зангиота тумани 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қўлга киритди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат нотижорат ташкилоти” номинациясида эса 1-ўрин Хоразм вилоятидаги “Ёшлар келажагимиз” жамғармасига, 2-ўрин Андижон вилоятидаги “Меҳримиз сизга” нодавлат нотижорат ташкилотига, 3-ўрин Бухоро вилояти “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳудудий бўлинмасига насиб этди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинациясида 1-ўрин Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Миршоди Кўзмунчоқлари” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига, 2-ўрин Тошкент шаҳридаги “COMFORT ENJINEERING GROUP” МЧЖ, 3-ўрин Тошкент вилоятидаги “INDIVID” нодавлат таълим муассасасига насиб этди.
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича 1-ўрин Андижон вилоятидаги “Robocode” дастурлаш академиясидан Абдулазиз Якубовга, 2-ўрин Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “СИТОРА ИМКОН ПЛЮС” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломовага ва Фарғона вилояти халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутати, “Grant diamond fruits” оилавий корхонаси раҳбари Абдуллажон Исақовга, 3-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси, блогер Али Эгамбердиевга ва Бухоро вилоятидан тадбиркор Ҳалимжон Сафаровга насиб этди.
Бундан ташқари, “Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” номинациясида 1-ўринни Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимлиги, 2-ўринни Тошкент шаҳар Янги ҳаёт тумани ҳокимлиги, 3-ўринни Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимлиги эгаллади.
Ғолиблар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда ҳомий ташкилотларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг