Энг кичиги 14 ёшда: Қўнғиротда 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди

21:39 09 Июнь 2021 Жамият
5258 0

2021 йил 9 июнь куни соат 05:30 ларда фуқаро С.У.(1990 й.т.), вояга етмаганлар С.К.(2006 й.т.), С.М.(2007 й.т.) ва Д.М.(2004 й.т.) Қўнғирот тумани, «Суўенли» ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб босиб қолган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, натижада фуқаро С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?