“Энг илғор жангчи”лар тантанали кутиб олинди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержантлар Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев 17—24-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати, “Cамп Шелбй” ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи-2023” мусобақасида иштирок этиб, ғалабага эришди. Бугун, 27-март куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида ҳарбий хизматчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Маросимда Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари, ҳарбий хизматчилар, ғолибларнинг оила аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинган илғор жангчиларга тадбирда эсдалик совғалари тақдим этилди. Шундан сўнг ғолиблар ОАВ вакилларига мусобақа таассуротларини улашди.
Мазкур халқаро мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.








Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг