Энергиясамарадорлик-2021: Жаҳон ва Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг истиқболли йўналишлари

16:57 21 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
921 0

2021 йил 21 декабрь куни Тошкент давлат техника университетида «Энергиясамарадорлик-2021. Жаҳон ва Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг истиқболли йўналишлари» (халқаро мутахассислар иштирокида) мавзусида республика илмий-техник конференцияси ўтказилди.

Анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, соҳа мутахассислари, магистрант ва бакалавриат талабалари иштирок этди.

Анжуманнинг мақсади-электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш борасида мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва бартараф этиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва олинган натижалар ҳамда электр энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масаласи бўйича тажриба алмашишдан иборат.

Анжуманда энергетиканинг жорий ҳолати ва истиқболлари, энергиясамарадорлик, энергетика рақамли технологияларнинг қўлланилиши, энергия ва ресурс тежаш, иссиқлик энергетикаси, электр энергетикаси ва сув-энергетика муаммолари; атом энергетикаси; муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергетиканинг экологик муаммолари йўналишларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари муҳокама қилинди.

Анжуман ишида Ўзбекистонда атом энергетикасини қўллаш масалаларини кўриб чиқишга алоҳида урғу берилди. Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб ўз атом электростанциясига эга бўлган давлат бўлади. Бу йирик лойиҳани амалга оширишнинг энергетик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги фақатгина арзон электроэнергия бўлмасдан, бундан ташқари  саноат корхоналари ва мамлакатнинг барча саноат тармоқлари қурилажак атом станциясида ишлайди. АЭСнинг қурилиши унинг объектларига хизмат қилувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни талаб этишини ҳисобга олиб, мамлакатда таълим сифатининг ошишига ҳам хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистонда энергетик муаммоларнинг инқилобий ечими бўлиб ҳисобланади. 

Анжуман иши Ёқилғи-энергетика комплексини глобал транформациялашда янги ёндашувлар, энергия самарадорлиги, энергия ва ресурс тежамкорлиги, Инновацион электр энергетика: детсентрализация, рақамлаштириш, интеллектуаллаштириш, декарбонизация, Замонавий иссиқлик энергетикаси: фан ва амалиёт масалалари, Қайта тикланувчи, атом ва водород энергетикаси асосида энергетик тизимлар: ишлатилиши, модернизацияси, ривожланиши йўналишлари бўйича ташкил этилди. Унинг бу йилги иштирокчилари сони 150 нафарни ташкил этган бўлиб, уларнинг 20 нафардан ортиғи МДҲ давлатлари ва хорижий мамлакатлар иштирокчиларини қамраб олди. Жумладан, Германия, Россия, Қозоғистон, Япония, Белоруссия, Жанубий Корея давлатларидан соҳанинг етакчи олимлари илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

Анжуманда Энергетика вазирлиги тизимидаги корхоналар, Фарғона политехника институти, Навоий давлат кончилик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти ва Тошкент давлат техника университетининг Термиз, Олмалиқ, Қўқон филиали профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилари, магистр ва талабалар онлайн тарзда ZOOM иловаси ёрдамида иштирок этдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер