Энергия инқирози Россиянинг дунёдаги мавқеини мустаҳкамламоқда — "The Wall Street Journal"

20:59 11 Октябр 2021 Дунё
836 0

Архив сурат

Жаҳон энергетика инқирози туфайли Россия дунёдаги мавқеини мустаҳкамламоқда. АҚШ бундан эҳтиёт бўлишлари керак, чунки бу жараёнда стратегик таъсирини йўқотиши мумкин, деб ёзмоқда "The Wall Street Journal".

Мақола муаллифларининг фикрича, бошқа ёқилғи ресурсларидан воз кечишга уриниш Европа давлатларининг асосан Россия етказиб берадиган табиий газга бўлган қарамлигини оширди ва бу жараёнда "Газпром" ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга шошилмаётган стратегик босим учун имкониятлар яратмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, АҚШ Президенти Жо Байден ва унинг маъмурияти экологик тоза энергия манбалари тенденциясига катта эътибор қаратиб, АҚШнинг жаҳон саҳнасидаги таъсирига таҳдид солмоқда.

"Бу шуни англатадики, электр энергиясини ишлаб чиқариш АҚШнинг стратегик куч манбаи эканлигини, у иқлимий орзулар билан алмашиш хавфини туғдиради.

Байден маъмурияти ҳақиқий бўлмаган иқлим мақсадлари билан энергия хавфсизлигига ва бу орқали АҚШ иқтисодиёти ва дунёдаги манфаатларига жиддий зарар етказади", дейилади мақолада.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел Европага Россия гази келишилганидан кўра кўпроқ керак бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.

Сўнгги ойларда Европада газ нархи кескин кўтарилди. Шу боис  Европа саноат корхоналари мазут ва кўмирга ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?