Энергетика вазирлиги томонидан уюштирилган медиа тур (Фоторепортаж)

09:26 25 Сентябр 2019 Жамият
1428 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Энергетика вазирлиги томонидан уюштирилган медиа тур давомида Тахиаташ ИЭС да қувватлари 230-280 МВт бўлган иккита буғ – газ қурилмаси қурилиши” халқаро лойиҳаси билан хорижий ва маҳаллий журналистлар танишди.

Унда Тахиаташ ИЭС раҳбарияти ва қурилишда иштирок этаётган чет эл ташкилоти вакиллари қурилиш, монтаж ишлари борасида журналистларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

  • Барпо этилаётган “Иссиқлик Электр Стансияси” нинг янги лойиҳаси ёқилғи газини тежаш билан бирга атроф муҳитга йетказилаётган зарарни кескин камайишига хизмат қилади. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 млн AQSH доллари. Лойиҳа натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларини узлуксиз сифатли еэлектр энергияси билан таъминлай олади, - дейди. “Иссиқлик Электр Стансиялари” АЖ Матбуот котиби Рустам ШАМСИЕВ
  • Мен Озарбайжондан – Ўзбекистонга келишим билан бу юртдаги кишиларнинг Ўзбекона лутфига қойил қолдим. Ҳатто такси ҳайдовчисидан тортиб .меҳмонхона хизматчисининг муомаласигача. Тошкент ,Нукус ва Бухоро шаҳарларида бўлиб шуни айта оламанки мамлакатингизда айрим давлатлар билан солиштирганда туризм жадал ривожланмоқда. Мен сафарим давомида мамлакатингиз Энергетика вазирлигининг жойлардаги ўзгаришларини яъни ривожланаётганлигини гувоҳи бўлдим,- дейди Фахри ВАКИЛОВ TREND.AZ мухбири.
  • Бу медиа турда мен учун яна бир имконият бўлди яъни мамлакатингиз маданияти ,урф-одатлари ,қадимий архитектураси, музейлари ва этнографиясини хам ургандим. Бухорони кўриш орзуйим эди мен бунга эришганимдан хурсандман. Газни қазиб олиб уни қайта ишлаб тайёр маҳсулот олиш жараёнининг ўзи катта таассурот қолдирди ,ўз мақолаларимда бу ҳақда алоҳида ёритаман. Ўйлайманки чет эллик инвесторлар ўзларининг янгиликлари ва ғоялари билан ташриф буйуришади ва бунга мамлакатингизда шароит ва имкониятлар бор, - дейди биз билан суҳбатда John GAWTHROP. ARGUS MEDIA мухбири.

Медиа турда иштирок этаётган журналистлар жамоаси ,қадимий ва навқирон Бухоронинг тарихий обидаларига саёҳат қилиш давомида таассурот ҳамда фикрларини биз билан ўртоқлашишди.

Бухородаги қадимий Аркни томоша қилган хорижий журналистлар ,қадами узилмаётган сайёҳлар ва меҳмонларнинг шовқинидан учиб кетмай рақамли телевизор орқасида болаларини бағрига олиб турган “ мусичани ” ҳайратлари ошиб такрор такрор суратларга олишди.

Медиа Тур давом этмоқда

Ҳасан Пайдоев  Халқ сўзи ” мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер