Эндиликда бокс ҳакамлари учун «ТОП-10» рейтинг тизими шакллантирилади
Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган янги стратегия ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа доирасида ҳакамлик бўйича танлов эълон қилинди, юртимизга AIBAнинг тажрибали инструкторлари таклиф этилди, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида ишлаш учун барча қитъадан 8 нафар уч юлдузли ҳакамлар юртимизга келмоқда.
Бугун мазкур стратегия доирасида ҳакамлар учун катта семинар бошланди.
Тадбирни Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев очиб берди. Бош котиб ўз чиқишида ҳакамликни ривожлантириш долзарб масала эканлиги, ушбу йўналишни ривожлантирмай туриб, ёш ва истеъдодли боксчиларни селекция қилиб бўлмаслиги ҳақида гапирди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Шоҳид Тиллабоев ҳакамлар фаолиятини ривожлантиришга оид стратегия мазмуни ҳақида тушунтириш берди. У, шунингдек, бугунги семинарни олиб бориш учун юртимизга келган AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрю Коулфилд (Шотландия) ва Игор Билетский (Украина)ни таништирди. Шунингдек, ҳакамлик йўналишини ривожлантириш стратегиясидаги лойиҳалар ҳақида гапириб берди.
Унга кўра, эндиликда бокс ҳакамлари учун «ТОП-10» рейтинг тизими шакллантирилади. Ушбу рейтинг айни пайтда юртимизда бўлиб турган нейтрал, хорижий инструкторлар томонидан тузилади.
Семинар эртага ҳам давом эттирилади. Унда иштирокчилар учун имтиҳонлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг