Энди Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этиш тўлиқ шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади
Фото: president.uz
Энди Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини рақамли бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш тизими жорий этиш тўлиқ шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йил якунига қадар пойтахтнинг 300 та чорраҳасини, келгуси йилда эса қолган 302 тасини рақамли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди.
Соҳани рақамлаштириш билан боғлиқ барча масалага шаҳар мутасаддилари жавоб беради ва сўров ҳам улардан бўлади. Ахборот технологиялари, Ички ишлар ва Транспорт вазирликларида ушбу тизимни такрорловчи ёки ишига аралашадиган бўлинмалар бўлиши мумкин эмас, деди давлатимиз раҳбари.
«Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳокимларининг йўл ҳаракатини рақамли бошқаришни жорий этиш бўйича «йўл хариталари» билан танишиб чиқдим. Уларда белгиланган тадбирлар фақат қоидабузарликнинг назорати билан чеклангани мени мутлақо қониқтирмайди», деди Президент.
Бир ой муддатда вилоят марказларида йўл ҳаракатини бошқариш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги концепцияларини ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилишда йўллар ҳолати ва инфратузилмаси кўп ҳолларда йўл ҳаракатидаги муаммолар, қоидабузарликлар ва аварияларга сабаб бўлаётгани қайд этилди.
Жумладан, транспорт серқатнов бўлган 2 мингдан ортиқ чорраҳа ва 9,5 мингта пиёда ўтиш жойлари светофор ёки бошқа воситалар билан жиҳозланмаган.
Аҳоли пунктлари учун 15 минг километрга яқин пиёда ва велойўлаклар етишмайди.
«Кеча Самарқанд шаҳридаги 59-сонли кўзи ожизлар махсус мактабида овозли махсус светофорлар ўрнатилганини кўрдим. Бундай тажрибани барча ҳудудларда жорий этишимиз шарт. Шу боис 2021 йилда йўл инфратузилмасини яхшилаш, светофор, белгилар бўйича аҳолидан 10 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган», деди давлатимиз раҳбари.
Айниқса, Тошкент шаҳри, Бухоро, Қашқадарё Самарқанд, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида бу муаммо долзарб бўлиб, пиёда иштирокидаги авариялар қолган ҳудудлардан юқори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг