Энди қисқа ўқув курслари сертификатларини хорижий тилга таржима қилдириш шарт эмас
Фото: Архив сурат
Ҳукумат қарори билан профессионал таълим муассасаларида қўшимча квалификациялар бўйича 6 ойгача бўлган қисқа ўқув курслари орқали ўқиган фуқароларга бериладиган давлат намунасидаги сертификатнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Унга кўра икки ой муддатда:
— касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда қўшимча квалификацияни эгаллаш бўйича бериладиган янги намунадаги сертификат бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади;
— шу билан бирга сертификат электрон шаклларини QR-код ёрдамида олиш ҳам мумкин.
Натижада фуқаролар хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида ортиқча оворагарчиликсиз ушбу сертификатдан фойдалана олади.
Маълумот учун: бугунги кунда 255 та профессионал таълим муассасаларида 24 минг нафарга яқин фуқаро 102 турдаги касб бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Олимлар Франклин экспедициясига оид дахшатли сирни очишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг