Энди кўп жойларга хабар бермай бораман – Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов

19:48 26 Ноябрь 2021 Жамият
291 0
Кутилмаганда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалига кириб борди.
Одатда жойларда вилоят раҳбарининг  ташрифи бир-икки кун олдин маълум қилинади. Тайёргарлик, кўча-кўйни супуриш, орасталаш, ходимларнинг иш формасида ўз жойида бўлишини таъминлаш, хуллас, “каттакон кўзига яхши кўриниш”га ҳаракат қилиниши ҳеч кимга сир эмас.
Ноодатий ташриф эса ҳақиқий ҳолатни кўриш имкониятини яратади. Вилоят раҳбари ёмонни яшириб, яхшини ошириш каби эскириб кетган одатдан воз кечиш кераклиги ҳақида гапирди.
– Энди кўп жойларга хабар бермай бораман,– деди М. Азимов. – Асл ҳолат ана шунда аён бўлади.  Бугун халқни алдаб бўлмайди. Халқни рози қилишни ўйлаган ҳар бир раҳбар бу ҳақиқатни чуқур англаши керак.
Марказ масъуллари суҳбат жараёнида бу ерда реконструкция-қурилиш ишлари 2018 йилда бошлангани, аммо, мана, тўрт йилда ҳам охирига етмаётганини  маълум қилдилар.  Вилоят ҳокими зудлик билан бу ерда штаб ташкил қилиниб, тезкор иш бошланишини ва жараённи ўз назоратига олишини таъкидлади.
 
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?