Энди ҳар чоракда фарғоналик фаол ўқитувчилар вилоят ҳокими устамаси билан рағбатлантирилади

Фото: Халқ сўзи
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги «Афросиёб» тантаналар мажмуасида вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан таклиф этилган 300 нафардан зиёд ўқитувчи ва мураббийлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Таъкидлаш ўринлики, 2021 йил якунларига бағишлаб декабрь ойида ўтказилган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан энг яхши кўрсаткичларга эришган мактаб ўқитувчилари учун вилоят ҳокимининг махсус устамаси жорий этилиши ташаббусини илгари сурган эди.
Ташаббус ижроси доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўқувчилари халқаро, республика ва вилоят фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар ҳамда фаолияти давомида юқори самарадорлик қайд этиб келаётган фан ўқитувчилари ва директорлардан 122 нафарининг рўйхати шакллантирилди, уларга ойлик иш ҳақининг 20 фоизидан 100 фоизигача миқдорда вилоят ҳокимининг устамаси ажратилди. Устама маблағлари Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида тўлаб берилди.
Режага кўра, ушбу амалиёт доимий давом этиши, ҳар чорак якуни бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган 200 нафар ўкитувчига Фарғона вилояти ҳокимининг устамаси бериб борилиши кўзда тутилган.
Байрам тадбирида таниқли санъаткорлар ва ёш хонандалар ижросидаги барча қўшиқлар жонли ижрода куйланиб, йиғилганларга хушкайфият бахш этди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг