Энди алкоголь маҳсулотлари чакана сотиш учун савдо шохобчалари, бозорлар ҚҚС ва фойда солиғи тўлайди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборотига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Қонунига мувофиқ янги тартиб ўрнатилди. Унга кўра алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш учун турғун савдо шохобчалари, шунингдек, бозор ва савдо комплекслари тушум ҳажмидан қатъий назар, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади.
Ўз навбатида, ушбу солиқ тўловчилар Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 3232, 02.05.2020 й.), 2021 йил 5 январгача ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризани солиқ органларига бериши лозим.
Юқорида қайд қилинган Қонун 2020 йил 30 декабрда қабул қилинганлигини ҳисобга олиб, солиқ мажбуриятларини бажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, истисно тариқасида юқорида кўрсатилган 2021 йил 1 январдан ҚҚСни тўлашга ўтиши лозим бўлган солиқ тўловчилар учун солиқ органларида ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш аризасини тақдим этиш муддати жорий йилнинг 15 январигача УЗАЙТИРИЛДИ.
Хўжалик юритувчи субъектларни ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олишни қўлланилишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг