Эмомали Раҳмоннинг Тошкентга сафари бошқа муддатга қолдирилди

11:51 12 Апрель 2019 Жамият
643 0

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг  иккинчи норасмий саммитида қатнашиш учун Тошкентга шу йил 12 апрелда қиладиган сафари бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда “AP” Тожикистон ҳукуматидаги манбаларига асосланиб хабар берди.

Манбага кўра, учрашув президентларнинг ўзаро келишуви билан бошқа муддатга қолдирилган.

Унда қайд этилишича, минтақа мамлакатлари етакчиларининг Тошкентдаги бўлажак учрашуви санаси ҳозир аниқ эмас, унга дипломатик каналлар орқали ойдинлик киритилади. 

Манбада Марказий Осиё мамлакатлари Наврўз байрамини кенг нишонлаши ва шу кунларда президентларнинг графиги тиғиз бўлиши айтиб ўтилган.

Мамлакатлар ўртасидаги барча, жумладан, савдо, иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар касби соҳалардаги ҳамкорлик давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви кун тартибидан жой олган. 

Ўзбекистон ташаббуси билан йўлга қўйилган бундай саммитнинг дастлабкиси ўтган йил 15 март куни Қозоғистонда бўлиб ўтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер