Эммануэль Макрон, Марио Драги ва Олаф Шольцнинг қачон Киевга келиш маълум бўлди

23:54 13 Июнь 2022 Дунё
675 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 16 июнь куни Италия бош вазири Марио Драги, Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэлт Макроннинг Киевга сафари режалаштирилган. 

Германия канцлери, Франция президенти ва Италия бош вазири Киевга қўшма ташриф буюришга қарор қилгани 11 июнь куни маълум бўлди. Олдинроқ ушбу ташриф 26-28 июнь кунларига мўлжалланган Катта еттилик саммити олдидан амалга оширилиши айтилган эди. Германия ва Франция бу сафар ҳақида анчадан бери музокаралар олиб борган. Шунингдек, сиёсатчиларнинг ушбу ташрифи орқали Украина масаласида Европанинг бирлигига ишора қилинмоқда.

Макроннинг Киевга эҳтимолий ташрифи ҳақида аввалроқ «Le Figaro» газетаси хабар берган эди. 

24 февраль куни Россия президенти томонидан Украина ҳудудига бошланган «махсус ҳарбий операцияси»дан кейин Киевга АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва бир қатор америкалик амалдорлар, жумладан, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси келиб кетди. 

Украина расмийлари Америка етакчиси Жо Байденнинг Киевга ташриф билан келишини талаб қилмоқда. Аммо ҳозирча бундай режалар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер