Элнур Абдураимов ҳам чорак финалдан чиқиб кетди

08:32 03 Август 2021 Спорт
927 0

Афсуски, бугунги кун дастурида яна бир боксчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларини тарк этмоқда. Элнур Абдураимов ярим финал учун кечган беллашувда арманистонлик боксчига қарши рингга кўтарилди.

МОҚнинг хабар беришича, -63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимизнинг чорак финалдаги рақиби Ховханнес Бачков бўлди. Афсуски, Абдураимов мазкур баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва шу нуқтада Олимпиада билан хайрлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер