Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

АОКАдаги брифингда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова аҳолидан тушган саволларга жавоб берди.
Савол: Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими?
Жавоб: Йўқ, чекламайди.
Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди; ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.
Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда.
Савол: Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими?
Жавоб: Электрон кундалик фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади.
Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларга оид шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди.
Бундан ташқари Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланилганда интернет-трафик сарфланмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг