Электрдан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 375 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум қилинишича, ўтказилган терговга қадар текширувда «О.» Фермер хўжалиги ишчиси Т.Х. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 215,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат Департаментнинг Косон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаролар Ҳ.Ғ. ва С.Т. ўзларига тегишли ер майдонларидаги экинларни суғориш мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига сув насосларини ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри улаб, жами 160,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», —дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг