Электр ва газ таъминотидаги узилишлардан тўлиқ хабардормиз ва хавотирдамиз — Энергетика вазирлиги

Сўнгги кунларда аҳоли орасида электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ норозиликлар ортиб бормоқда. Шу сабабдан Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова аҳолига мурожаат билан чиқди.
"Куз-қиш даврида, айниқса, шу кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида биз учун асосий вазифа – бу хонадонингиз, шунингдек, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар каби барчамиз учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларда иссиқлик ва ёруғлик бўлиши учун зарур бўлган барча чораларни кўриш ҳисобланади.
Шуни ишонтириб айтамизки, электр таъминотидаги узилишлар ёки газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида тўлиқ хабардормиз ва бу вазиятдан қаттиқ хавотирдамиз. Ана шундай вазиятларда таъмирлаш гуруҳлари ҳамда жалб қилинган мутахассислар зудлик билан юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишларни олиб бормоқдалар. Вазиятни тўлиқ мониторинг қилиб, доимий равишда назоратга олиб бормоқдамиз", дейди Элмира Бекмуродова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Электр таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаблари нимада эканлиги ҳақида мутасаддилар жавобларини эълон қилган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг