Электр энергияси тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан Электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, табиий ресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилди.
Хусусан, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган ўтказилган терговга қадар текширувда, «Г.С.» МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар «Юқори юз» МФЙ ҳудудида кўп қаватли уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонани қуришда 533,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «П.» МЧЖ раҳбари А.З. ва бошқалар электр энергияси тўловларидан 259,2 млн сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлишига қарамасдан, тош майдалаш ускуналарини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 441,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Зомин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «С.-И.» фермер хўжалиги раҳбари М.А. ва бошқалар фермер хўжаликка қарашли ер майдонларини суғориш учун сув насосини сохта ҳужжатлар орқали умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 342,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, «Ф.-Т.» хусусий корхонаси раҳбари Ш.К. ва бошқалар ушбу корхона ғишт заводида 400 кВт/с қувватга эга трансформаторни умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 131,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, шаҳар қурилиш бўлими масъул шахслари ва бошқалар қурилиш бўлимига қарашли маъмурий бинони умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 73,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жами 711 млн сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг