Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтгач, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

22:16 04 Октябр 2020 Спорт
516 0

— Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман. Жаҳоннинг энг яхши чемпионатларидан бирида тўп суриш доим орзум бўлган.

"Ростов" раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман, улар мени тўғри тушунишди ва қўйиб юборишди. Мени орзум бор эди ва у амалга ошиши керак.

— Ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз? Бу мавсум Криштиану Роналдудан кўпроқ гол уришни истайсизми?

— Бундай катта гапиришни истамайман. Шунчаки, қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

— "Женоа" сизни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлигини қачон билдингиз?

— Адашмасам, бир ҳафта олдин. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Ҳамон бу ерда эканлигимга ишонолмаяпман.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер