«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиясининг 2-босқич имтиҳонлари 7-14 ноябрь кунлари ўтказилади

Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Жамғарма директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов маълум қилди.
Жамғарма томонидан 2022 йилнинг 1-2-стипендия танловида ғолиб бўлган 254 нафар ёшларнинг 242 нафари АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея каби давлатлар университетларига таълим олиш учун юборилди. Қолган стипендиатлар йил охирига қадар юборилади.
Жамғарма томонидан 2022 йил 20 сентябрдан бошлаб 3-танловни эълон қилинди. Танловга жами 976 нафар номзод ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 171 нафари 2-босқичга тавсия этилди.
Танлов комиссиясининг мазкур йиғилиш қарорига асосан танловнинг 2-босқич тест ва суҳбат жараёнлари жорий йил 7-14 ноябрь кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат бошқаруви академиясида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг