«Эл-юрт умиди» жамғармаси давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштирмоқда

11:21 15 Август 2022 Сиёсат
621 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Бугунги кунга келиб, 1326 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олган, стажировка ўтаган.

Стипендиатлар дунёнинг жами 40 га яқин давлатида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 240 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олишган.

Бугунги кунда 1038 нафари мамлакатимизга қайтиб келиб, таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер