Экстремистик ғояларни тарғиб қилган «жиҳодчилар» террористик оқими аъзоси қўлга олинди

11:25 21 Июль 2022 Жамият
269 0

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётган ва Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 1998 йилда туғилган Ш.А. (Паркент Т.) телеграм мессенжеридаги профили орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу шахс, «жиҳод» қилиш ва Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида, Туркия давлати орқали Сурия давлатига чиқиб кетиши олдидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер