Экспертлар Уханда коронавирус тарқалишига оид далил топмади — ЖСТТ

22:00 09 Февраль 2021 Дунё
1125 0

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳайвонларда коронавирус манбаини аниқлай олмади. Бу ҳақда Ухан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мутахассиси Лян Ваннаннинг айтишича, тадқиқот давомида кўршапалаклар ва панголинлар орасида "SARS-CoV-2" ўхшаш вируслар топилган, аммо олинган намуналар айнан шу ҳайвонлар "SARS-CoV-2"нинг асл манбаи эканлигини тахмин қилиш учун кескин фарқ қилади. 

Ляннинг қўшимча қилишича, экспертлар гуруҳи Ухан шаҳрида 2019 йил декабригача "Covd-19"нинг тарқалишига сабаб бўлган йирик ўчоқлар ҳақида ҳеч қандай далил топмаган.

ЖССТнинг зооноз касалликлари бўйича мутахассиси ва халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Бен Эмбарекнинг айтишича, маълумотларнинг етишмаслиги сабабли Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозорига кириб келган вируснинг ҳолатини аниқлаш мумкин эмас. Шу билан бирга, мутахассислар вируснинг бозор ташқарисида кенг тарқалишини аниқлаганлар. Эмбарекнинг қўшимча қилишича, ЖССТ мутахассислари Уханда ўтказган текширувда янги маълумотлар аниқланган, аммо улар "Covid-19" эпидемиясининг манзарасини тубдан ўзгартирмаган.

Коронавируснинг янги турига сабаб бўлган “Covid-19” пневмониясининг авж олиши илк бор 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилди.

Дастлаб, юқтириш манбаи Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори эканлиги айтилди. ЖССТ ишончли ахборотларга эга бўлмаганлиги сабабли ушбу бозор ҳақиқатан ҳам коронавируснинг тарқалиш манбаи эканлигини тасдиқламаган. Бундан ташқари, инфекция Ухан вирусология институти лабораториясидан ёйила бошлаган, деган хабарлар пайдо бўлган эди.

Хитой вирус тарқалишини яширганликда, вазият ҳақида очиқ гапирган шифокорларнинг овозини ўчиришга уринишда ва содир бўлган воқеалар тўғрисида дунёга кеч хабар берганликда, шунингдек, вируснинг келиб чиқиши юзасидан ташқи текширув ўтказишга халақит берганликда айбланмоқда.

Одинроқ, Эмбарек “Covid-19" одамларга "оралиқ-восита" орқали юқтирилган бўлиши мумкинлиги айтиб ўтгани ҳақида хабар қилган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер