Эксперт: Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи Марказий Осиё минтақасидаги мулоқот жараёнларининг ривожига муҳим ҳисса қўшади

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турибди. Ушбу ташриф кенг жамоатчилик, жумладан, хорижий мамлакатларнинг ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлил доиралари томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда.
Илгар Велизаде, «Жанубий Кавказ» сиёсатчилар клуби (Озарбайжон) раҳбари:
— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи – расмий Тошкентнинг Марказий Осиё минтақасидаги позицияси кучайиб бораётганига яна бир ёрқин далилдир. Бу – мамлакат ташқи сиёсати самарасининг намоён бўлиши ҳамдир. Айтиш керакки, мазкур жараёнда айнан Ўзбекистон томони ташаббускорлик кўрсатмоқда. Ўзбекистон Президенти сўнгги бир йил давомида 2021 йил декабрь ойини ҳам ҳисобга олсак, расмий ташриф билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонда бўлди. Шу билан бирга, жорий йилда Тожикистон, Туркманистон етакчилари Тошкентга расмий ташриф билан келдилар. Бу ҳисобга ҳали барча қўшни мамлакатлар раҳбарлари иштирок этган Самарқанддаги ШҲТ саммити киритилмади. Қолаверса, Ўзбекистон икки йил ичида минтақадаги барча давлатлар билан икки томонлама муносабатлар базасини сезиларли даражада янгилади ва такомиллаштирди.
Ушбу ташриф икки томонлама алоқаларга куч бағишлайди ва Марказий Осиё минтақасидаги мулоқот жараёнларининг ривожига муҳим ҳисса қўшади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси барқарор ўсиб бораётгани ва ўтган йили 1 миллиард долларга яқинлашганини қайд этишнинг ўзи етарли. Томонлар яқин йиллар ичида ушбу рақамнинг икки баравар кўпайишини ҳамда товар айланмаси таркиби сифат жиҳатдан янада яхшиланишини кутмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг