Экошаҳарда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

12:04 06 Август 2024 Жамият
121 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчиларига Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – «Янги Ўзбекистон» массивида бунёд этилган 16 қаватли уйлардан янги хонадонлар калитлари топширилди.

Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ИИБ, Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармаси раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир доирасида 20 нафар Миллий гвардия ҳамда мудофаа ишлари бошқармасининг 20 нафар ҳарбий хизматчилари янги уйлар билан таъминланди. Нуронийлар, ота-оналар дуога қўл очишди.

— 2017 йилнинг 4 август куни Миллий гвардия ташкил топган кун сифатида Янги Ўзбекистон солномасида муҳрланди, — дейди Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Шавкат Акбаров. — Бу йил ҳам ушбу сана катта тантана сифатида нишонланди. Бугун янги уйларга кўчиб ўтиш ходимларимиз учун қўшалоқ шодиёна сифатида унутилмас кун бўлиб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?