Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган

Фото: Unsplash
Хитой ва Австралиядан бир гуруҳ тадқиқотчилар дунёнинг турли бурчакларидаги ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўрганиб, Ер ҳудудининг атиги бир фоиздан камроғини хавфсиз, деб ҳисоблаш мумкин деган хулосага келишди.
Олимлар PM2.5 зарралари (ўлчами 2,5 микронгача) билан атмосферанинг ифлосланишини ўрганишди.
Тадқиқот 65 мамлакатдаги кузатув станциялари маълумотлари ва 2000 йилдан 2020 йилгача бўлган даврдаги метеорологик маълумотларга асосланган.
«2019 йилда Ер майдонининг атиги 0,18 фоизи ва дунё аҳолисининг 0,001 фоизи [Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган чегарадан] 5 мкг/м3 дан паст концентрацияларда ўртача йиллик PM2.5 таъсирига дучор бўлган», дейилади тадқиқотда.
Муаллифларнинг таъкидлашича, зарарли зарраларнинг энг юқори даражаси Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ва Шимолий Африкада аниқланган. Австралия, Янги Зеландия, Океания va Жанубий Американинг бошқа минтақалари ҳаводаги ўртача йиллик PM2.5 энг паст бўлган минтақалар қаторига кирсада, лекин бу кўрсаткич меъёрдан юқори бўлган кунлар сони ортиб бормоқда.
«Жанубий va Шарқий Осиёда 2000, 2010 va 2019 йилларда кунларнинг 90 фоизdan ортиғида кунлик PM2.5 концентрацияси 15 мкг/м3 дан юқори бўлган. Океанияда, айниқса Австралия ва Янги Зеландияда кунлар сони сезиларли даражада ошган», дейди олимлар.
Шифокорлар кўп вақтдан бери ҳаводаги ушбу зарраларнинг юқори концентрацияси юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаришини, шунингдек, инсон организмига номаълум оқибатларга олиб келишини таъкидлаб келишаётган эди.
Тадқиқотчилар, шунингдек, бир қатор ҳудудларда кузатув станциялари сонининг камлиги туфайли тадқиқот натижалари реал вазиятни акс эттирмаслиги мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Муаллифлар ушбу тадқиқотга ҳукуматлар эътибор қаратишига ва алоҳида экологик стандартлар жорий этилишига умид қилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг