Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

19:28 01 Апрель 2024 Жамият
396 0

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.

Маълумоти — олий, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат (сиртқи) босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?