ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси Тошкентга келди

12:56 22 Октябр 2021 Сиёсат
380 0

ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини илк бор кузатади.

ЕХҲТ ПА Ўзбекистондаги президент сайловини кузатиш учун 21 октябрь куни Тошкентга келди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо 25 давлатдан 100 дан ортиқ парламентарийлардан иборат делегацияга немис депутати Даниел Де Риддер ва ЕХҲТ ПАнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Австрия миллий кенгашининг Европа ишлари бўйича қўмитаси раиси Рейнхолд Лопатка бошчилик қилмоқда.

Қайд этилишича, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Ташкилотнинг автоном институтларидан бири бўлиб, 1990 йилда тузилган. ЕХҲТга аъзо 57 давлатдан 300 дан ортиқ аъзолардан иборат. ПАнинг асосий вазифаси ЕХҲТнинг барча жабҳаларида ҳамкорлик бўйича парламентлараро мулоқот ўрнатиш. 

Ташриф давомида ЕХҲТ ПА вакиллари Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти, сиёсий партиялар, вазирлик ва идоралар билан учрашишни, сайлов участкаларининг бўлажак сайловга тайёргарлик даражаси билан танишишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис 1993 йил январидан ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси аъзоси. 2017 йилдан бошлаб икки томонлама ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Бу ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегациясининг Ўзбекистондаги президентлик сайловини кузатишда биринчи иштироки бўлиб, унинг таркибига ЕХҲТга аъзо 25 давлатдан 120 дан ортиқ парламентарийлар киради.

У илк марта 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловини кузатишда иштирок этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?