Эҳтиёжманд оилаларга янги уйлар топширилди

07:59 24 Сентябр 2022 Жамият
363 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулларида ва маҳаллалардаги учрашувларида айрим кишилар турмуш кечириш учун ноқулай жойларда, эски, яроқсиз уйларда ҳеч қандай ҳужжатсиз яшаб келаётгани аниқланган. Ана шу ҳолатлар ҳисобга олиниб, Самарқанд шаҳри ҳудудида эҳтиёжманд оилалар учун 11 та кўп қаватли уй қурилишига киришилган эди. Айни пайтда қурилиш ишлари якунланиб, тайёр бўлган хонадонлар аҳолига топширилмоқда. Мазкур уйларнинг 6 таси фойдаланишга топширилиб, 144 та эҳтиёжманд оила янги уйга кўчиб ўтди.

Уйларни ўз эгаларига топширишга бағишланган тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, хонадон эгаларини табриклади.

— Ҳужжатсиз, рухсат этилмаган яроқсиз уйларда бизни эртаю, кеч доим бир туйғу, яъни ҳадик, қўрқув тақиб қилиб турарди, — дейди янги уй эгаларидан бири Соҳиба Жалилова. — Бугун қувончимиз ва ҳаяжонимизнинг чеки йўқ. Мана шундай кўркам уйлар қурилиб, биз каби оилаларга топширилмоқда. Бу эътибор учун Давлатимиздан, раҳбарларимиздан миннатдормиз.

Мазкур янги уйлар 2-3 хонадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Шунингдек, телевизор, музлатгич ҳамда бошқа жиҳозлар ҳам мавжуд.

Қолган 120 хонадонли 5 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши эса давом этмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер