Дзюдочилар жамоавий баҳсда бронза медалига сазовор бўлди
Фото: olympic.uz
Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда йигитларимиз шоҳсупага кўтарилди.
Чорак финалда Бразилиядан устун келган полвонларимиз ярим финалда австриялик рақибларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди.
Бронза медали учун кечган беллашувда Эрон жамоаси мағлуб этилди. Афсуски, қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда австриялик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйдилар. Қайд этиш жоиз, қизларимиз 5 ўринга мўлжалланган баҳсда 3 спортчи билан юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Бу эса фойдаланилмаган 2 ўринда рақибга устунлик беради. Шундай бўлса ҳам, улар бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишди.
Эслатиб ўтамиз, дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда 4 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг