Дзюдо: Осиё очиқ кубогининг илк кунида ўзбекистонлик полвонлар 12 та медалга сазовор бўлди

12:49 16 Май 2021 Спорт
509 0

Куни кеча Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бошланди. Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий, таниқли жамоат арбоби Бекет Маҳмудов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган мусобақада дастлабки кунги беллашувлар ортда қолди.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 400 нафардан зиёд ўсмир ва ёшлар иштирок этаётган мусобақанинг биринчи куни енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ташкил этилди. Қувонарлиси, дзюдочиларимиз мусобақанинг илк кунида жами 12та медални қўлга киритишди. Жумладан, қизлар ўртасидаги баҳсларида Улбусин Ҳакимова (-44 кг) ҳамда Муҳайё Аҳматова (-48 кг) олтин медалга сазовор бўлди. Яна 4 нафар дзюдочимиз кумуш, 6 нафар спортчимиз эса бронза медалини қўлга киритишди. Мусобақа мезбонлари Қозоғистон терма жамоаси эса дастлабки кунги беллашувларда 6тадан олтин ва кумуш ҳамда 13та бронза медалига эга чиқишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?