Дзюдо: Диёра Келдиёрова икки карра Осиё чемпиони!

18:25 04 Август 2022 Спорт
499 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. 

Ушбу кун дастурида икки вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. -52 кг. вазн тоифасида Диёра Келдиёрова барча рақибаларини, хусусан, финалда амалдаги жаҳон чемпиони япониялик Аи Шишимени 1 дақиқадаёқ мағлубиятга учратиб, иккинчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 

Шунингдек, -66 кг. вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ва -57 кг.да курашган Нилуфар Эрмагамбетова бронза медалига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:

-52 кг.: Диёра Келдиёрова

Бронза медаль:

-66 кг.: Муҳриддин Тиловов

-57 кг.: Нилуфар Эрмагамбетова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер