Дзюдо: Диёра Келдиёрова финал йўлланмасини қўлга киритди
Дзюдо бўйича Тбилиси «Катта дубулға» турнирида биринчи куннинг саралаш беллашувлари ортда қолмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова финал йўлланмасини қўлга киритди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз юқори рейтинг поғонаси сабаб биринчи даврадан эркин ўтди. Шундан сўнг Келдиёрова саралашда Қозоғистон, Полша вакилларини, ярим финалда эса Хитой терма жамоаси аъзосини муддатидан аввал мағлубиятга учратишга эришди.
Ҳамюртимиз олтин медаль учун Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони косоволик Дистрия Красничи билан беллашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг