Душанбеда «Корея Республикаси — Марказий Осиё» 14-ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади

11:37 30 Ноябрь 2021 Сиёсат
330 0

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Душанбе шаҳрида «Корея Республикаси — Марказий Осиё» 14-ҳамкорлик форуми бошланди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Учрашувда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсат юзасидан фикр алмашилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?