Дурдона Раҳимова яна Тошкент шаҳар ҳокимлигида фаолиятини давом эттирадиган бўлди

10:23 02 Апрель 2024 Жамият
298 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Дурдона Шукуруллаевна Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бугунги кунга қадар у Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келган эди.

Дурдона Раҳимова 2020 йил март ойида Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

2023 йилнинг январь ойида эса Президент қарори билан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасига тайинланганди.

Дурдона Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012 йилда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти Кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган ҳамда ўтган йиллар давомида қатор масъул вазифаларда муваффақиятли фаолият юритиб келган.

У Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?