Дунёнинг иккинчи бой одами ҳисобланган Жефф Безос ўрнини ҳиндистонлик магнат Гаутам Адани эгаллади

22:41 17 Сентябр 2022 Дунё
1511 0

Фото: Архив сурат

«Bloomberg»нинг йил миллиардерлари индексида 14-ўриндан жой эгаллаш билан бошлаган ҳиндистонлик магнат Гаутам Аданининг бойлиги 146,9 миллиард долларга етди. Бу Илон Маскнинг 260 миллиард доллар бойлигидан кейинги энг улкан миқдордир.

«Adani Enterprises» компаниясининг акциялари шу ҳафта рекорд даражага кўтарилди.

Безоснинг бойлиги 145,8 миллиард долларга тушиб кетган. «Amazon» акциялари эса бу йил 26 фоиздан кўпроқ пасайган.

Адани февраль ойида Осиёнинг энг бой одами сифатида ватандоши Мукеш Амбанини ортда қолдирган эди. Апрель ойида эса 100 миллиардлик довонни забт этди ҳамда сўнгги икки ой ичида Билль Гейтс ва Франциялик Бернар Арнодан ўзиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер