Дунёни жиддий озиқ-овқат инқирози кутмоқда — БМТ

01:09 06 Май 2021 Дунё
934 0

Ўтган йили дунёнинг 55 мамлакати ва минтақасида камида 155 миллион киши турли можаролар, иқлим ўзгариши ҳамда коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқирозлар натижасида кучли очлик ҳолатига тушиб қолган.

Бу 2019 йилга нисбатан деярли 20 миллион кишига кўпдир, дейилади БМТ ҳисоботида.

Африка мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси энг долзарб бўлиб қолмоқда. Унга дуч келган қарийб 98 миллион одам ушбу қитъада яшайди.

Бироқ, очлик муаммоси дунёнинг бошқа қисмларидаги мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатмоқда. Масалан, 2020 йилда энг жиддий озиқ-овқат инқирозига учраган давлатлар ўнлигига Яман, Сурия ва Афғонистон кирган.

Экспертларнинг фикрига кўра, 2017 йилдан бери озиқ-овқат хавфсизлиги борасида вазият ёмонлашиб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?