Дунёдаги бешинчи одам ОИВдан тўлиқ даволанди

12:05 22 Февраль 2023 Дунё
440 0

Фото: Архив сурат

Германияда бемор ОИВ инфекциясидан бутунлай тузалди. 53 ёшли беморга илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилган. Тадқиқотчилар унинг танасида ҳозирда вирус йўқлигини эълон қилишди.

Эркак тўрт йил олдин ОИВга қарши дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатган. Бу узоқ муддатли ремиссия эмас, балки ҳақиқатан ҳам даволанишдир.

Бу дунёда тасдиқланган бешинчи ҳолат. Барча даволанган беморларга қон саратонини даволаш учун илдиз ҳужайралари трансплантацияси ўтказилган. Уларнинг донорлари ОИВга чидамли генетик мутацияга эга бўлиб, у дунё аҳолисининг атиги 1 фоизида мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер