Дунёда яна бир вирус хуружи. ЖССТ ҳозирги вазият бўйича маълумот берди

Иллюстратив фото
Бир қанча мамлакатларда авж олган маймунчечак вируси яқинда мутацияга учрамаган. Африкадан ташқарида 16 мамлакатда инфекциялар сони ўртача суръатда ўсиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан маълум қилинди.
Вируснинг янги вариантлари ҳали йўқ
«ЖССТ мутахассислари ҳозирда маймунчечак вируси мутацияга учраганига оид ҳеч қандай далилга эга эмас», деди ташкилот бўлим раҳбари Росамунд Льюис.
Унинг сўзларига кўра, маймунчечак вируси нисбатан паст мутация даражасига эга. Аммо ЖССТ ҳозирги авж олиш сабабларини тушуниш мақсадида геномлар кетма-кетлиги устида ишламоқда.
Ўз навбатида, ЖССТ бутун дунё клиникалари дерматолог ва венерологларидан маймунчечакнинг мумкин бўлган аломатларига эътибор беришни сўрамоқда.
ЖССТ эксперти, "COVID-19" пандемиясига қарши кураш дастурининг техник директори Мария фон Керкховенинг сўзларига кўра, ҳозирги эпидемия, Европа учун жиддий хавф туғдирмайди.
«Бу назорат остидаги вазият. Лекин биз Африкада, бу касаллик эндемик бўлган мамлакатларда вазиятнинг ўз йўналиши бўйича кетишига йўл қўя олмаймиз», деди у.
ЖССТ шунингдек, юқтирганларнинг катта қисми гомосексуаллар ва бисексуаллар эканлигини таъкидлади.
Душанба куни Африкадан ташқарида маймунчечак касаллиги ҳақида хабар берган мамлакатлар сони 36 тага етди. Жумладан Испания, Португалия, АҚШ, Австралия, Шотландия ва Дания рўйхатни тўлдирди. Дунёда 100 га яқин инфекция ҳолати қайд этилган.
Душанба куни Англияда 36 та янги инфекция ҳолатлари аниқланди. Бутун Буюк Британияда инфекциялар сони 57 тага этди. Челси шаҳридаги жинсий саломатлик клиникасининг 10 га яқин ходими вирус ташувчиси билан алоқа қилган ва изоляцияга олинган.
Касалликларнинг олдини олиш бўйича Европа маркази директори Андреа Аммон миллий ҳукуматларни чечакка қарши вакциналарнинг ғамлаб қўйишга чақирмоқда. Чунки у маймунчечакка қарши самарали ҳисобланади.
Шунингдек, у мамлакатларни контактларни аниқлаш ва касалликни ташхис усулларини алмашишга чақирди. Инфекция юқтирганлар эса зудлик билан изоляция қилиниши керак.
«Умумий аҳоли учун ушбу инфеникцияни юқтириш хавфи жуда паст. Бироқ, вирусни яқин алоқа орқали, масалан, жинсий алоқа орқали, айниқса, бир нечта шериклари бўлган одамлар орасида тарқалиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда», деди Аммон.
Маймун чечакка қарши махсус вакцина йўқ
Мазкур вирус одамдан одамга осонликча юқмайди. Буюк Британия соғлиқни сақлаш хизмати маълумотларига кўра, касаллик одатда енгил бўлиб, аксарият одамлар бир неча ҳафта ичида тузалиб кетишади.
Маймунчечакка қарши махсус вакцина мавжуд бўлмасада, бир қанча мамлакатларда чечакка қарши вакцина мавжуд бўлиб, улар инфекцияни олдини олишда тахминан 85 фоиз самаралилиги исботланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
- Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади
- Тўпаланг ГEС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
- «Китоб уйчалари», «Ёш китобхон клуби»... Artel компанияси китобхонликни кенг тарғиб қилмоқда
- Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг