Дунёда маймун чечак билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар 18 мингтага етди

23:42 27 Июль 2022 Дунё
629 0

Фото: Reuters

ЖССТ маймун чечак билан касалланганлар сони 18 000 тага етгани ҳақида хабар беради

Дунёнинг 78 мамлакатида 18 000 та маймун чечак касаллиги билан боғлиқ ҳолат расман қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, энг кўп ҳолатлар Европа мамлакатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Аввалроқ АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Қўшма Штатлар дунёда маймун чечак билан касалланиш энг юқори бўлган давлатга айлангани ҳақида хабар берган эди. Агентликка кўра, ҳозирга қадар Қўшма Штатларда маймун чечак билан касалланган 3846 та ҳолат аниқланган. Иккинчи ўринда 3125 та ҳолат аниқланган Испания, учинчи ўринда икки мингта ҳолат қайд этилган Германия ва Буюк Британия жойлашган.

Маймун чечак инфекцияси ил бор танадаги характерли тошмалар билан кечадиган вирусли касаллик ҳисобланади. У билан боғлиқ биринчи ҳолат жорий йилнинг 7 май куни Нигериядан қайтган британияликда аниқланган. Шундан сўнг инфекциялар АҚШ, Испания, Швеция, Бельгия, Исроил, БАА, Португалия, Финляндия, Полша ва бошқа бир қатор мамлакатларда қайд этилган. Кеча Токио шаҳри губернатори Японияда ҳам маймун чечак билан боғлиқ ҳолат аниқлангани ҳақида маълум қилди.

ЖССТ олдинроқ ушбу инфекция тарқалишини пандемия, яқинда эса фавқулодда ҳолат дея баҳолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер