Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 193 миллиондан ошди

20:14 24 Июль 2021 Дунё
365 0

Дунё бўйича CОВИД-19 га чалинган беморлар сони 193 165 622 кишини ташкил қилди, деб хабар берди Американинг Жонс Хопкинс университети. Коронавирус тарқалиши бошланганидан буён CОВИД-19 қурбонлари сони 4 143 105 кишига етди.

Америка Қўшма Штатлари вирус юқтирганлар ва вафот этганлар сони бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда. Мамлакатда вирус юқтирганларнинг умумий сони 34 400 655 нафарни ташкил қилган бўлса, вафот этганлар сони 610 720 нафарга етди. Деярли 29,5 миллион киши касалликдан даво топган.

Ҳиндистон коронавирус юқтирганлар сони бўйича иккинчи ўринда бўлиб, мамлакатда тасдиқланган CОВИД-19 беморлари сони 31 332 159 нафарга етди. Вирус юқиши оқибатида ўлганларнинг умумий сони 420 043 нафарни ташкил этди ва 30,5 миллион киши касалликдан соғайди.

Коронавирус юқтирганлар сони бўйича Бразилия дунёда учинчи ўринда бормоқда, мамлакатда пандемия пайтида инфекция юқиши билан боғлиқ 19 632 433 ҳолат қайд этилган, 548 430 киши вафот этган ва 18,3 миллиондан ортиқ бемор касалликдан даво топган.

“Worldometer” порталининг маълумотларига кўра, шанба куни эрталаб дунё аҳолисининг 1 миллионига 533,7 ўлим ҳолати тўғри келди. Қўшма Штатларда ушбу кўрсаткич 1 миллион аҳолига 1882 киши, Ҳиндистонда — 301, Бразилияда — 2561 киши.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?