Дунёда коронавирус. Трампнинг карантиндан чиқиш режаси ва бошқа янгиликлар

11:06 18 Апрель 2020 Дунё
709 0

- 18 апрель тонгидаги маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 2,22 миллиондан ошди, 151 минг бемор вафот этди, 565,9 мингдан зиёди тузалди;

- Чили коронавирусдан тузалганларга "иммунитет картаси"ни берадиган дунёдаги биринчи давлатга айланади. Ушбу жараёнлар келаётган ҳафта душанбадан йўлга қўйилади. Бу карта эгаларини карантиндан озод этиб, иш жойларига қайтишлари учун рухсат беради. Ҳукумат карта тест орқали бемор тузалгани тасдиқлангандан сўнг берилиши ва унинг эгалари атрофидагилари учун хавфсиз бўлишига ишонтирмоқда;

- Дональд Трамп мамлакатни карантиндан босқичма-босқич чиқариш бўйича режасини тақдим этди. Биринчи навбатда бундай чекловлар ҳафта давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолат қайд этилмаган учта минтақада олиб ташланади. Режанинг ўзи уч қадамдан иборат: биринчи қадам барлар ва ресторанлар, иккинчи қадамда мактаблар ва ОТМлар(+бироқ уларга фуқароларнинг бориши шартлиги тартиби ўрнатилмайди), учинчи қадамда барча муассасалар очилади;

- Буюк Британия ҳукумати фавқулодда вазият бўйича ўтказган мажлисидан сўнг мамлакатда карантин яна уч ҳафтага чўзилиши маълум қилинди. Бу беморлар сони кескин кўпайиб кетгани билан боғлиқ;
 

- Швеция бош эпидемиологи Андрес Тегнелл коронавирус ҳеч қачон йўқолиб кетмаслиги, балки мавсумий грипп каби ҳар йиллик эпидемияга сабабчи бўлишини маълум қилди;

- Япония ҳукумати мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига инқироз пайтида қўллаб-қувватлаш сифатида 100 минг йен(қарийб 927 доллар) беришга қарор қилди. Мамлакатда уни тўлаш дастури ишлаб чиқиляпти. Бу жараённи иложи борича тезроқ бошлашмоқчи;
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?