Дунёда йил бошидан буён 1 миллион киши коронавирусдан вафот этди

15:21 26 Август 2022 Дунё
878 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебреесус навбатдаги баёнотида маълум қилди.

Шундан келиб чиқиб, у барча мамлакатларни COVID-19га қарши янада фаол курашишга чақирди. Биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари, кекса ёшли инсонлар ҳамда аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатлами кенг қамровда эмланиши зарурлигини таъкидлади.

ЖССТ раҳбарининг қайд этишича, оммавий эмлаш даражаси 10 фоиздан паст бўлган давлатлар сони 10 тани ташкил этяпти. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми, жумладан, кам даромадли мамлакатларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг учдан икки қисми ҳамда кексаларнинг тўртдан уч қисми эмланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер