«Дунё садолари» Хонободга 8,5 миллиард сўм келтирди

11:28 06 Август 2024 Жамият
257 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» халқаро фестивали бўлиб ўтди. Сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбир давомида шаҳарга маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташрифи 2,5 баробарга ортди. Бу кўрсаткич 2 млн. нафарни ташкил этди. Вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фестиваль иқтисодий юксалишга сабаб бўлган. Масалан, тадбиркорлик субъектларига уч кун ичида 8,5 миллиард сўм тушум тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортиқ. Савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони ўтган 2023 йилда 48 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилдаги халқаро тадбир давомида доимий фаолият олиб борувчи тадбиркорлик фаолиятлари сони 230 тага кўпайиб, қарийб 5 баробарга ортди. Меҳмонларга хизмат кўрсатувчи дала ҳовли ва уй меҳмонхоналаридаги ётоқ жойлар сони 1900 тани ташкил қилиб, 2024 йилда бу рақам 6 мингдан ортди. 600 дан ортиқ хонадонларда уй меҳмонхоналари ташкил топди.

Фестивалга барча манбалар ҳисобидан 6 миллиард сўм маблағ сарфланганлигини ҳисобга олсак, тадбир Хонобод шаҳри иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ҳам туб бурилиш ясади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?