Дунё бўйлаб талаб энг юқори бўлган коронавирус вакциналари рўйхати тузилди

Bloomberg томонидан тузилган рўйхат қуйидагича кўриниш олган:
1. AstraZeneca. Ушбу вакцинага жаҳондаги барча буюртмаларнинг учдан бир қисми тўғри келади — 3,2 млрд доза
2. Novavax — олдиндан буюртма қилинган дозалар сони 1,4 млрд
3. Johnson & Johnson — 1,3 млрд доза
4. Sanofi & Glaxo — 1,2 млрд доза
5. Pfizer & BioNTech — 1,1 млрд доза
6. Moderna — 777,2 млн доза
7. Спутник V — 537,4 млн доза
AstraZeneca ва Оксфорд университети вакцинаси қашшоқ мамлакатлардаги рақобатчиларидан олдинлаб кетди — Лотин америкаси, Aфрика, Яқин шарқ, Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларига 2,4 млн доза вакцина киритилади. Bloomberg манбасининг ёзишича, Оксфорд вакцинасига катта талаб унинг арзон нархи — бир доза учун $4-5 сабабли юзага келди. AҚШда Pfizer ва BioNTech вакцинасининг нархи $19,5 (икки карра иммунизация учун $39), Moderna вакцинасиники эса $32-37 ни ташкил этади.
Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди «Спутник V» вакцинаси нархи $10 дан арзонроқ бўлишини маълум қилди, яъни бир кишини эмлаш учун керак бўлган иккита вакцина нархи $20 дан кам бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг