Дунё бўйича коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар 3,7 миллиард дозадан ошди

21:19 23 Июль 2021 Дунё
430 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 191 миллион 773 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 127 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 512 231 янги ҳолати аниқланди. 8 644 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 192 миллион 694 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 138 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,875 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (31,257 миллиондан ортиқ),
  • учинчи ўринда Бразилия (19,419 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Россия (6,054 миллиондан ортиқ),
  • бешинчи ўринда эса Франция (5,791 миллиондан ортиқ).


ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 46 507, Ҳиндистонда 41 383, Бразилияда 27 592, Россияда 24 471, Францияда 21 387 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 771 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?