Дунё бўйича коронавирусга қарши 5,7 миллиарддан ортиқ доза вакцина қўлланилган — Жонс Хопкинс университети

10:19 15 Сентябр 2021 Дунё
416 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 
224 миллион 511 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 627 мингдан зиёд киши вафот этган (13.09.2021 йил Европа вақти билан соат 17:36 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 330 815 янги ҳолати аниқланди.
6 335 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 07:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 225 миллион 244 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 639 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  1. АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 40,675 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 
  2. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,264 миллиондан ортиқ), 
  3. учинчи ўринда Бразилия (20,989 миллиондан ортиқ),
  4. тўртинчи ўринда Буюк Британия (7,226 миллиондан ортиқ),
  5. бешинчи ўринда эса Россия (7,158 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 5 миллиард 719 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?