Дубайда Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболларига бағишланган бизнес-форум ўтказилди

Фото: Фото: Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги
Мамлакатимиз элчиси Абдулазиз Аққулов, Бош консул Алишер Саломов, «Fredom Finans» компанияси директори Тараз Козик ва бошқалар тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқди.
БАА, Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Германия ва бошқа давлатлар бизнес ҳамжамиятининг 50 дан ортиқ вакиллари, инвесторлар ва мутахассислар қатнашган форумда ЎзРТХБ фаолияти, Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширишга сармоялар киритиш имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди. Мамлакатимизнинг инвестицион салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ва тақдим этилаётган преференциялар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, солиқ ва божхона талабларини либераллаштириш, республиканинг илмий ва интеллектуал, хомашё ва иқтисодий салоҳияти, кўп тармоқли саноат базаси, шунингдек, мамлакатимизнинг энергетика, нефть-кимё саноати, АКТ соҳаси, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва банк-молия йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг улкан истиқболлари, туризм соҳасидаги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жамият ҳаётида рўй бераётган улкан ўзгаришлар республикани ишбилармонлар ва саёҳатчилар учун жозибадор масканга айлантираётгани алоҳида таъкидланди.
Тадбир доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ва Ўзбекистон маҳсулотларининг хорижга, жумладан, БААга экспортини фаоллаштириш мақсадида тадбиркорлар ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг