ДТМ 206,4 балл йиғиб, ОТМга киролмаган абитуриент бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг жавоблар варақаси илова қилинган ҳолда, 206,4 балл билан ҳам талабаликка тавсия этилмаган деган мазмундаги хабарлар тарқалди.
Давлат тест маркази мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, мазкур абитуриент Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига топшириб, “Божхона иши” таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган. Шунинг учун ушбу абитуриент давлат олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмаган ва талабаликка тавсия этилмаган.
“Ҳозирда абитуриентларнинг шахсий кабинетларида акс этаётган маълумотлар давлат олий таълим муассасалари учун ўринли бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлик бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, чунки олий ҳарбий таълим муассасалари учун танловни Давлат тест маркази амалга оширмайди”, дейилади ДТМ хабарида.
Марказнинг қўшимча қилишича, 189 ёки ундан юқори балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган ҳолатлар мавжуд эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг